Бельгия қироли Филиппнинг укаси шаҳзода Лоран хитойлик ҳарбийлар билан суратга тушгани учун давлат ҳисобидан тўланадиган моддий таъминотдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Июль ойининг охирида шаҳзода Брюсселда Хитой томонидан ХХР армияси ташкил этилишининг 90 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этди.
Тадбирда у хитойлик ҳарбийлар билан бирга суратга тушди. Бу фотосуратни у Twitter’даги саҳифасига жойлади.
Муқаддам Бельгия бош вазири Шарль Мишель унга чет эл расмийлари билан учрашишни тақиқлаганига қарамай, Лоран Хитой вакилларининг таклифини қабул қилгани эътирозларга сабаб бўлди.
Шаҳзода Лоранга ҳар йили давлат ҳисобидан 308 минг евро миқдорида давлат дотацияси тақдим этилади.
Изоҳ (0)