Хитой ҳукумати 2017 йил 1 августдан бошлаб мамлакатга хизмат ва тижорат мақсадларида ташриф буюрадиган Ўзбекистон фуқаролари учун виза олиш жараёнини осонлаштирди. Бу ҳақда, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси матбуот хизматига таяниб, UzDaily хабар бермоқда.
Бундай тартиб амал қиладиган вазирлик ва идоралар рўйхати «Gov.uz» порталида чоп этилди. Ушбу идоралар ишчилари ноталар, расмий хатлар ёки кафолат хатлари ёрдамида, шунингдек, Хитой томонидан берилган таклиф хатлари асосида виза олиши мумкин бўлади.
Ўзбекистонлик тижоратчилар эса визаларни Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг кафолат хатлари асосида виза расмийлаштириши мумкин бўлади.
Икки ҳолатда ҳам Хитойнинг ваколатли органидан расмий таклифнома берилиши шарт эмас.
Изоҳ (0)