Шавкат Мирзиёевнинг 2 августдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ жорий йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанбаси «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни» деб эълон қилинди. Шу муносабат билан пойтахтда тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти жамоасига байрам табригини бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Очилбой Раматов ва бошқалар истиқлол йилларида темир йўл транспорти соҳаси мураккаб йўлни босиб ўтганини, ҳудудларни ишончли боғлайдиган, халқаро транспорт йўлакларига чиқиш имконини берадиган темир йўл транспорти коммуникацияларининг яхлит тизими барпо этилганини таъкидлади.
Анжуманда Президентнинг 4 августдаги «Мамлакатимиз темир йўл соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ бир гуруҳ темирйўлчиларга фахрий унвон, орден ва медаллар топширилди.
Тадбирда таниқли санъаткорлар ва ижрочи ёшларнинг концерти намойиш этилди.
Изоҳ (0)