Президентнинг 24 июлдаги қарори билан республикада соя етиштиришни ривожлантириш чоралар бўйича дастур тасдиқланди. Дастур 2017–2021 йилларга мўлжалланган, деб хабар беради Norma.
2018 йил ҳосилидан бошлаб мамлакатда соя харид қилишга давлат буюртмаси жорий этилади. У мазкур маҳсулотга бўлган эҳтиёж ҳамда қуйидагиларни амалга ошириш мақсадида шакллантирилади:
Қайта ишловчи ташкилотларни ёғ ишлаб чиқариш учун хом ашё билан таъминлаш;
Аҳолини ўсимлик ёғи ассортиментини кенгайтириш режалари доирасида соя ёғи билан таъминлаш;
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларини озуқали ем билан таъминлаш.
«Ўзпахтаёғ» АЖнинг ёғ-мой ташкилотлари структурасида соя селекцияси, уруғчилиги, етиштириш агротехникаси ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича илмий-техник марказлар яратилади.
Бундан ташқари, Тошкент давлат аграр университетида 2017–2018-ўқув йилидан бошлаб «Соя ва бошқа ёғ ўсимликларини ўстириш агротехнологияси» кафедраси очилади.
Изоҳ (0)