АҚШнинг RC Cola бренди Family Group компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа ишга туширди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Лойиҳанинг очилиш маросими 3 август куни бўлиб ўтди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен маросимда иштирок этди.
RC Cola бренди АҚШда 1905 йилдан буён маълум бўлиб, ўз маҳсулотларини жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатида ишлаб чиқаради.
Ўз чиқишида Памела Спратлен Ўзбекистон мустақил бўлганидан буён АҚШ компаниялари унинг бозорига қизиқиш билдириб келганини таъкидлаб ўтди:
«Ўзбекистон мустақил давлат бўлганидан буён АҚШ компаниялари муваффақият йўлида ўзбек иқтисодиётининг ўзига хос жиҳатларидан ўтиб, Ўзбекистон халқига янги технологиялар ва имкониятлар таклиф этиб келди».
Нутқдан сўнг элчи Family Group фирмаси цехига йўл олиб, RC Cola ва Family Group вакиллари билан биргаликда янги ишлаб чиқариш йўналишини очиб берди.
Изоҳ (0)