Солиқ хизмати ишчиларининг сони 12 минг кишига қисқартирилди. Бу Шавкат Мирзиёев 2 август куни имзолаган «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда назарда тутилган, деб хабар беради Uz24.
Бошқарув персоналининг максимал миқдори 12131 кишини ташкил этади, шулардан 263 нафари марказий девонда ишлайди.
Давлат бюджетидан 12056 ходим молиялаштирилади, қолган 75 киши учун Давлат солиқ қўмитасига моддий ёрдам кўрсатиш махсус фондидан пул ажратилади.
Давлат солиқ қўмитаси штатига 2 ҳафта ичида ўзгаришлар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасига сентябрь ойига қадар Давлат солиқ қўмитаси ва солиқ органларида хизмат ўташ ҳақидаги низомларни, шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастурини қабул қилиш топширилди.
Изоҳ (0)