31 июль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган хонадонлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Ёнғин акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.
Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан хабар берилича, дастлаб Сузук ота кўчасида жойлашган хонадоннинг том қисмидаги 50 квадрат метр майдони ёна бошлаган. Олов хонадонга туташ ҳудудда қурилаётган бинонинг томига ҳам ўтиб, яна 30 квадрат метр майдон ёниб кетган.
Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Унинг сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)