Россиянинг Чувашия республикасида 2006 йил декабрида бедарак йўқолган жуфтликнинг таналари Волга дарёси тубидан топилди. Бу ҳақда, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«‘ВАЗ-21099’ автомобили 2006 йил 7 декабрида йўқолган эди, унинг салонида 25 ёшли Илья Жирнов ва 22 ёшли Кира Черкасова бор эди. Шу пайтга қадар улар қаерда эканлиги номаълум эди», — дейилади хабарномада.
Автомобиль маҳаллий балиқчи томонидан тасодифан аниқланди. Кейинроқ полициячилар фавқулодда хизматлар билан ҳамкорликда автмобилни сувдан чиқариб олди ва у ерда икки ёш инсоннинг жасадини топди.
Машина ичидаги ҳужжатлар жасадлар кимга тегишли эканлигини тезда аниқлаш имконини берди.
Изоҳ (0)