Чемпионлар халқаро кубогида Хосеп Гвардиола ва Зинедин Зидан жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Лос-Анжелесдаги ўйин «Манчестер Сити»нинг «Реал» устидан 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Учрашувдаги барча голлар 2-бўлимда киритилди.
Чемпионлар лигасининг кетма-кет икки ғолиби ҳисобланган «Қироллик клуби»ни шармандали мағлубиятдан Оскар Арнаиснинг охирги дақиқадаги голи қутқариб қолди. Аммо мадридликлар йирик ҳисобдан барибир қочиб кета олмади.
Бунгача ҳар икки клуб ҳам «Манчестер Юнайтед»га имкониятни бой берганди. «Реал» 1:1 ҳисобидаги дурангидан кейинги пенальтилар сериясини бой берган бўлса, «Сити» 0:2 ҳисобида таслим бўлганди.
Чемпионлар халқаро кубоги Лос-Анжелес, АҚШ 27 июль, пайшанба
Изоҳ (0)