AdMe хонадондаги муҳитни гўзал қилибгина қолмай ҳаво намлигини назорат қиладиган ва кислородга бойитадиган ўсимликлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Спатифиллум
Аёл бахти ёки оқ елкан гули — ушбу гул хонадонга бахт ва муҳаббат олиб келади деган тушунча бор. Спатифиллум нафақат намликни ўзига тортади, балки хона иқлимини нормаллаштириб, замбуруғлар спораларини йўқ қилади. Ўсимлик +18 Цельсий даражада ўзини яхши ҳис қилади.Кофе дарахти
Юзлаб турлари ичидан одамлар асосан араб ва робуста кофе дарахтларидан фойдаланишади. Ушбу дарахтлар биринчи мевалари 5—6 йилдан сўнг туга бошлайди, шунинг учун ёши катта ўсимликни сотиб олган маъқул. Ним қоронғу жойда яхши ўсади, тагига тез-тез сув қуйиб туриш керак. Ҳаводаги намликни ўзига ютади ва гуллаган вақтида тропик ҳид тарқатади.Мирт
Тинчлик ҳамда хурсандчилик рамзи. Қадимда одамлар ушбу дарахтни муқаддас ҳисоблашган: қариларга ёшлигини қайтаради дея. Мирт нафақат хонадондаги микориқлимни нормаллаштиради, балки одамлар соғлиғи ҳақида ҳам ўйлайди: ўсимлик баргларидан ажралиб чиқадиган фитонситлар ҳаводаги микробларни ўлдиради.Сахий лавр
Қадимда ўтхўр динозаврлар лаврни жуда яхши кўрган. Йиртқичлар эса ушбу ўсимлик билан озиқланадиган ўтхўрларни ейишни яхши кўрган, чунки бунда зираворли тушлик қилиш имкони бўлган. Одамлар лаврни шон-шуҳрат, ғалаба ва буюклик рамзи дея ҳисоблашган.Лимон
Лимон ҳаводаги ортиқча намликни ўзига тортиб олади. Унинг барглари катта миқдорга ўз атрофини тозаловчи шифобахш моддалар ишлаб чиқаради. У қуёшли муҳитни ва қуруқ тупроқни яхши кўради.Сарв
Японида сарв муқаддас дарахт ҳисобланади: ўлганлар ҳамда худолар руҳи унда яшайди деган тушунча бор. У бош оғриғини енгиллаштиради, ҳавони намлантиради. Бунинг учун эса ним қоронғулик ва мунтазам сувни талаб қилади.Сансевиерия
Ушбу ўсимлик ҳаво билан ақл бовар қилмас ишларни амалга оширади: уни намлантиради, катта миқдорда кислород ажратиб чиқаради ва синтетик материалларга зарар келтирувчи зарарли буғларни йўқ қилади.Фикус
Энг оммалашган уй ўсимлиги. Ҳавони намлантиради, кислородга бойитади, вируслар ва токсинларни йўқ қилади, ўзининг кенг барглари билан чангни ушлаб қолади. Кенг жой ва ним қоронғи муҳитни яхши кўради.
Изоҳ (0)