Forbes рўйхатидаги миллиардерлар учун одатий харажатлар рўйхатидан яхталар, данғиллама ҳовли-жойлар, самолётлар ўрин олган. Бизнесменлар камдан-кам ҳолларда ўзлари тўплаган капиталларни коллекция йиғишга сарфлайди. Forbes миллиардерларнинг энг ноодатий тўпламлари ҳақида ҳикоя қилди.
101 ёшли Дэвид Рокфеллер 2017 йил мартида вафот этди. У ўзидан кейин 94 йил давомида — болалигидан тўплаган қўнғизлар коллекциясини қолдирди. Рокфеллернинг ўлимидан кейин коллекция ва уни ўрнатиш учун 250 минг доллар пул Гарварднинг солиштирма зоология музейига берилди.
Жеймс Айрси коллекциясида 170 дан ортиқ гитара бор, улар орасида афсонавий Жорж Харрисон, Элвис Пресли, Принс ва Боб Диланнинг гитаралари бор. Бизнесмен санъат бакалаври номини олган ва ўзи ҳам гитара чала олади.
Magness Investment Group LLC инвестиция компанияси раиси Гэри Магнесс кўп йиллар давомида машиналарни сотиб олади. Унинг автомобиллари сони 40 тадан ошиб кетгач, у автосалон очишга қарор қилди.
Миллиардер Брюс Холл автомобиль шиналари рекламаси акс этган винтаж постерларни 1980 йиллар бошидан йиғган. Ҳозир унинг коллекциясидаги плакатлар 400 дан ошади, уларнинг энг эскиси XIX аср охирида яратилган.
Алан Касденнинг коллекциясида 1500 та қадимий яҳудий тангалари бор, уларнинг нархи 40 миллион долларга баҳоланмоқда. Бизнесмен коллекциясидаги энг қадимий танга эрамизнинг I—II асрларига тааллуқли.
Дунёдаги энг қимматли марка коллекцияларидан бири миллиардер Билл Гроссга тегишли. У марка йиғишни онасининг маслаҳати билан 20 йил аввал бошлаган.
Изоҳ (0)