Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё чемпионатига йўлланма олди.
Жамоа саралашни Амирликларда ўтказиб, аввалига Ливан устидан 3:1, кейинроқ Непал устидан 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Ҳал қилувчи ўйин бугун — 19 июль куни саралаш мезбони БАА олимпиячиларига қарши бўлиб ўтди.
Беллашувда Ислом Қобилов ва Жавоҳир Сиддиқов томонидан урилган голлар ўзбекистонлик футболчиларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаб берди. Бунга қадар БАА тўплар нисбатига кўра пешқадам бўлиб турганди.
Шу тариқа Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг январида Хитой мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига биринчи бўлиб йўлланма олди. Қолган саралаш гуруҳи ўйинлари бугундан эътиборан старт олди.
Asian Championship U23 Саралаш. «D» гуруҳи. 3 тур 19 июль, чоршанба
Изоҳ (0)