Ҳонг Донг лақабли кучук ҳозирги кунда дунёдаги энг қиммат ит ҳисобланади. Уни хитойлик мультимиллионер, кўмир магнати 10 миллион юанга (1,5 миллион доллар) кимошди савдосида сотиб олган, деб хабар берди «Фотошедеври».
Кучук ўзининг янги уйига қўриқчилар ҳамроҳлигида йўл олган. Ҳонг Донг — Тибет мастифи зотига кирувчи 11 ойлик кучукча.
Ушбу кучукча ҳозирданоқ ўз эгасига фойда келтиришни бошлаб юборган. Ундан насл олмоқчи бўлганлар ўз кучукларини Ҳонг Донғнинг олдига боғлаб қўйишлари учун 15 минг доллар тўлашмоқда.
Хитойда Тибет мастифи алоҳида аҳамиятга эга, чунки бу энг қадимий ишчи зотлардан ҳисобланади. Айнан улар Тибетдаги ибодатхоналарга қўриқчилик қилган. Афсоналарга кўра мастифлар Чингизхонда ва ҳатто Буддада ҳам бўлган.
Ҳозирда «тилла» кучукнинг баландлиги бир метрга етди, оғирлиги эса 80 килограммдан ортиқроқ. Унинг овқатланиш тартибига алоҳида эътибор бермоқ лозим. У янги жойга кўчиб ўтгунига қадар танланган мол ва товуқ гўштини, тушликда эса Хитойнинг экзотик деликатесларини — денгиз чиғаноқлари ва денгиз бодрингларини истеъмол қилган.
Изоҳ (0)