17 июль куни Вашингтоннинг савдо-офис марказларидан бирида қўриқчи робот фаввора олдига келиб, унинг ичига тушиб кетди. Гувоҳларнинг айтишича, воқеа гўё робот ўзини чўктирмоқчи бўлгандай кўринган, деб хабар беради Meduza.
K-5 роботини Knightscope стартапи ишлаб чиққан. У жиноятларни прогнозлаш ва бартараф қилиш хусусиятига эга. Компания вакилларининг сўзларига қараганда, робот савдо марказига бир ҳафта муқаддам етказилган.
https://twitter.com/gregpinelo/status/887019884458192896
Айни пайтда K-5 га нима бўлганини аниқлаш мақсадида тафтиш ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)