18 июль куни Англия банки 10 фунт қийматга эга янги полимерли банкнота тақдимотини ўтказди. Унга машҳур ёзувчи Жейн Остиннинг сурати туширилган, деб хабар беради Meduza.
Купюранинг қоғоз версиясида таниқли биолог Чарльз Дарвиннинг портрети бор эди.
Банкнота презентацияси Жейн Остин вафотининг 200 йиллигига бағишланда ҳамда аёл дафн этилган Уинчестер соборида ўтказилди.
Купюра 14 сентябрдан истеъмолга чиқарилади.