12 июль куни соат 02:00 да фуқаро Эрматов Дониёр Алексеевич Сергели тумани ҳудудида фуқаро Шахидов Фаниль Ғафуржоновичга нисбатан соғлиқ учун хавфли услублар қўллаган ҳолда унга тегишли Samsung телефонини тортиб олган эди. Ушбу талончилик фош этилиб, жиноятчи ушлангани юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти ахборот берди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 166-моддаси 2 «а» банди бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Тергов доирасида гумондорнинг бошқа жиноий ҳолатларга алоқадор-алоқадор эмаслиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)