Бишкекда «Қирғизистон гўзали — 2017» танловининг финали бўлиб ўтди. «РИА Новости» танлов иштирокчилари суратлари билан бўлишди.
«Қирғизистон гўзали» танловида 18 ёшли Айгерим Бектенбаева ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Нази Маатказиева ва Виктория Белан қўлга киритди.
Финалда 19 нафар қиз беллашди. Уларнинг энг кичиги — 15, энг каттаси — 26 ёшда эди.
Учта ўрин соҳибаларининг барчаси халқаро гўзаллик танловларига йўлланмаларни қўлга киритади.
Изоҳ (0)