Франция пойтахтининг бош обидаси — Эйфель минораси АҚШ президенти Дональд Трампнинг Парижга ташрифи муносабати билан туристлар учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Минора истисно тариқасида 13 июль маҳаллий вақт билан соат 14:30 да ёпилади ва 15 июль соат 9:00 да очилади. Бу ҳақдаги эълон Эйфель минорасининг расмий сайтида келтирилди.
13 июль кечки соатларида Франция президенти Эмманюэль Макрон ва Дональд Трамп рафиқалари билан биргаликда Эйфель минорасининг учинчи қаватида жойлашган «Жюль Верн» ресторанида тушлик қилади. Бу ресторан, гўзал манзарадан ташқари, назокатли таомлари билан ҳам машҳур бўлиб, «Мишлен» юлдузига сазовор бўлгандир.
Изоҳ (0)