Афғонистон ғарбидаги Фараҳ вилоятида «Толибон» ҳаракати жангарилари автобусга ҳужум қилди, ундан етти йўловчини тушириб, отиб ташлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, «Толибон» жангарилари «ҳукуматда ишлайди деб гумон қилинганлар»ни отиб ташлаган.
Намойишкорона қатлдан сўнг, жангарилар қолган йўловчиларни қўйиб юборган, Ҳирот ва Фараҳ оралиғидаги йўлни тўсиб, ҳукумат қўшинлари етиб келгунига қадар ҳудудни назорат қилиб турган.
Ҳукумат қўшинлари етиб келганидан сўнг, икки ўртада отишма юз берган. Оқибатда 10 нафар жангари, хусусан, уларнинг етакчиси Одам Хон ҳалок бўлган, яна етти нафари тан жароҳати олган.
Изоҳ (0)