Янги «Ўргимчак одам» фильми дам олиш кунлари чорак миллиард доллар тўплади
«Ўргимчак одам» ҳақидаги янги фильм дастлабки дам олиш кунлари давомида 250 миллион доллар тўплади. Режиссёр Жон Уоттснинг «Ўргимчак одам: уйга қайтиш» фильми АҚШда 117 миллион доллар, хорижда 140 миллион доллар йиғди. Бу ҳақда Comingsoon’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Хорижий мамлакатлар орасида Жанубий Кореяда энг кўп — 25,8 миллион доллар маблағ йиғилган.
Картина сюжети «Биринчи қасоскор: Қарама-қаршилик» фильмидаги ҳикоядан сўнг ривожланади.
Шунингдек, хабар берилишича, режиссёр Жон Уоттс фильм унинг биринчи катта лойиҳаси ҳисобланишига қарамай, танқидчилар томонидан ижобий баҳоланган.
Ҳозирча фильм Metacritic сайтида 10 дан 8,2 балл тўплади.