Яккасарой туманида фоҳишахона сақлаган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
2017 йилнинг 4 июль куни, тахминан, соат 11:00 ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, муқаддам судланган Албина Абдулазизова (исмлар ўзгартирилган) Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 33 000 сўм пул эвазига фуқаро «Р» ва « Н» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.