Тожикистон пойтахти Душанбе мезбонлик қилаётган CAFA Boys Tournament мусобақасида Александр Мочинов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учинчи ўйиндаги учинчи ғалабасига эришди, деб ёзди ЎФФ сайти.
Мезбон Тожикистонга қарши саф тортган ўзбекистонлик ўсмирлар Бўронбек Мирзасалимовнинг дубли сабаб муваффақият қозонди. Бунга қадар улар Қирғизистон устидан 2:1, Туркманистон устидан 6:2 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлганди.
CAFA Boys Tournament Душанбе, Тожикистон 5 июль, чоршанбаТожикистон U15 — Ўзбекистон U15 1:2
Голлар: Бўронбек Мирзасалимов, 60 (0:1). Бўронбек Мирзасалимов, 69 (0:2). Алишер Раҳимов, 70 (1:2).Туркманистон U15 — Қирғизистон U15 3:0
Эртага — 7 июль куни ғолиблик учун кураш олиб бораётган Афғонистон ўсмирлари Туркманистонга қарши саф тортади. Тожикистон эса Қирғизистон билан беллашади. Ўзбекистонлик футболчилар бу турни ўтказиб юборади.
8 июль — шанба куни Ўзбекистон Афғонистонни синовдан ўтказса, Туркманистон ва Тожикистон ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)