Нигер ҳарбийлари мамлакат жануби-шарқидаги патруль чоғида14 нафар қуролсиз тинч фуқарони «Боко Ҳарам» террорчи гуруҳи жангарилари деб ўйлаб, ўлдирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Нигер аскарлари Чад кўли яқинидаги Абадам қишлоғида оддий фуқаролар учун ёпиқ ҳарбий зонада патруль ишларини олиб бораётган эди.Диффа минтақаси бош котибининг сўзларига қараганда, воқеа 5 июль куни рўй берган. Ҳарбийлар кечки соатларда ўт очган, аммо ўлдирилганлар жангари эмас, фермерлар бўлиб чиққан.
Ҳалок бўлганларнинг икки нафари нигерлик, қолганлари эса қўшни Нигерия фуқароларидир.
Изоҳ (0)