2009 йилдан буён Франциянинг «Лион» клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган ва сўнгги тўрт мавсумда лионликларнинг энг яхши тўпурари бўла олган Александр Ляказетт фаолиятини Лондоннинг «Арсенал» клуби сафида давом эттиради.
«Тўпчилар» матбуот хизматининг хабар беришича, Ляказетт «Арсенал» билан кўп йиллик келишувга эришган. Аввалроқ унинг трансфери лондонликлар учун 56 миллион еврога тушиши айтилаётганди.
26 ёшли ҳужумчи «Лион»нинг сўнгги мавсумида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол уришга муваффақ бўлди. Арсен Венгер унинг фойдаси «Арсенал»га тегишига катта умид билдирган.
Ляказетт «Арсенал»нинг Сиднейга сафарида иштирок этиши кутилмоқда. Унинг «Эмирейтс» стадионидаги биринчи учрашуви 29 ёки 30 июль санасига тўғри келиши катта эҳтимол. Мана шу кунларда «Арсенал» Emirates Cup турнирида иштирок этади.
Изоҳ (0)