3 июль, душанба куни Москвада ёғган кучли ёмғир пойтахт кўчаларида янги ноқулайликларни келтириб чиқарди. Табиий офат туфайли йўлларнинг кўплаб қисмлари сув остида қолди ва ҳатто катта трассаларда ҳам сувнинг кўплиги сабаб автомобилларнинг тезлиги сезиларли даражада пасайди.
ФВВ раҳбари Владимир Пучковнинг айтишича, июль ойида россияликларни ҳароратнинг кескин пасайиши, кучли шамол, ёғингарчилик каби табиий офатлар кутмоқда. «Газета.ru» ижтимоий тармоқлардан Москвада содир бўлган кучли ёмғирнинг суратларини тўплаб тақдим этди.
Изоҳ (0)