Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев германиялик ҳамкасби Франк-Вальтер Штайнмайерга ҳамдардлик изҳор қилинган мактуб йўллади. Мактуб матни Президентнинг расмий сайтида келтирилди.
«Бавария федерал еридаги йўловчи автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида кўплаб қурбонлар ва ярадорлар борлиги ҳақидаги хабарни чуқур қайғу туйғуси билан қабул қилдим», — дейилади мактубда.
Ўзбекистон Президенти ҳалок бўлганларнинг оила ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳорларини етказиб қўйишни сўради.
Охирги маълумотларга қараганда, ЙТҲ оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)