Франция президенти Эмманюэль Макрон парламент депутатларининг сонини учдан бирга қисқартириш лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Версалда бўлиб ўтган иккала палатанинг тантанали мажлисида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Сиёсий вақт айни пайтда Францияда жуда секин юрмоқда. Парламент тез ҳаракат қилиши зарур, бу икки палата орқали қонунларни тезроқ ўтказиш имконини беради», — таъкидлади давлат раҳбари.
«Шу муносабат билан французлар кўпдан бери айтиб келган чорани — парламент депутатлари сонини қисқартиришни таклиф қиламан», — қўшимча қилди Макрон.
Айни пайтда Франция парламентининг қуйи палатасида 577 депутат, юқори палатасида эса 348 сенатор бор.
Изоҳ (0)