Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ташкилот президенти Жанни Инфантино билан учрашди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув Россия мезбонлигида ўтаётган Конфедерациялар кубоги доирасида бўлиб ўтган. Расмда Эрматов Инфантинонинг ёнидан жой олганини кўриш мумкин.
Ўзбекистонлик рефери Конфедерациялар кубогига видеотакрорлар бўйича мутахассис сифатида жалб этилганди. Бу борада у Германия — Австралия, Чили — Германия ва Португалия — Чили ўйинларида ишлади.
Изоҳ (0)