Вашингтон университети олимлари аккумуляторсиз ишлай оладиган мобил телефон ишлаб чиқа олди. Бу ҳақда, Wired нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бунинг учун мобил телефонларда қўлланадиган технологияларни бошқатдан кўриб чиқишга тўғри келди, негаки янги гаджет атроф муҳитдан қувват олиб ишлайди.
«Тасаввур қилинг, батарея ўчиб қолди, аммо сиз барибир хабар жўната ва қўнғироқ қила оласиз», — деб изоҳ берди янги ишланмага лаборатория ходимларидан бири Жошуа Смит.
Унинг сўзларига қараганда, айнан мобил алоқа воситаси устида ишланмалар олиб борилишининг сабаби одамлар уни жуда кўп ишлатишидир, яъни бу технология энг серталаб гаджетга мўлжалланган.
Изоҳ (0)