Тошкентнинг «Пахтакор» клубини қабул қилиб олган Шота Арвеладзе жамоа учун саккизинчи хорижлик устозга айланди. Бунга қадар «Пахтакор»ни грузиялик мураббий бошқармаганди.
«Пахтакор» сайтининг хабар беришича, «Пахтакор»да бунга қадар хориждан ташриф буюрган етти нафар мутахассис иш олиб борган. Булар: Ханс Ферел (Голландия), Вега да Силва (Бразилия), Сергей Бутенко (Россия), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон), Валерий Непомняший (Россия), Миодраг Радулович (Черногория) ва Деян Журжевич (Сербия).
Булар орасидан тўрт нафари турли йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам фаолият олиб борган: Вега да Силва, Тачмурод Агамуродов, Валерий Непомняший ва Деян Журжевич. Сўнгги мутахассис ҳозир ҳам бош жамоада Самвел Бабаянга ёрдам беради.
Изоҳ (0)