Россия—2018 мундиали чиптасини деярли ҳал деб ҳисоблаётган Англия ва Германия терма жамоалари мундиал ҳақида бош қотиришни бошлаган. Ваҳоланки улар расман ЖЧ—2018 йўлланмасини қўлга киритганича йўқ.
Мундиал бўлиб ўтадиган мамлакат ва ундаги шароитларни кўздан кечириш учун Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ҳамда унинг ёрдамчиси Стив Холланд Москвага ташриф буюришга улгурди. Инглиз нашрларининг қайд этишича, Россия пойтахтидаги манзара уларга маъқул келмаган. Шаҳардаги тирбандлик уларни жиддий ўйлантиргани сабаб, Англия терма жамоаси Москвадан қўним топмаслиги керак деб ҳисоблашни бошлаган.
Шунингдек, Конфедерациялар кубогида иштирок этаётган Германия терма жамоаси вакиллари ҳам шундай фикрда. Иохим Лёв ва унинг делегациясига Сочидаги манзара ва иқлим жуда мос келган. Москва эса немислар режасига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин, деб ҳисобланмоқда.
Изоҳ (0)