Барча миллиордерлар ҳам замонавий автомобиль ёки қимматбаҳо санъат асарларини йиғишга қизиқавермайди. Insider Pro шу каби миллиардерлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Стив Коэннинг тўрт метрли акуласи
2004 йилда Стив формалдегидга консерваланган акула учун 8—12 миллион доллар сарфлаган.Илон Маскнинг сувости жосуслик кемаси
2013 йилда Tesla раҳбари Илон Маск 1977 йилда ишланган Жеймс Бонд ҳақидаги «Мени севган жосус» фильмида фойдаланилган сувости кемасини сотиб олди. Ушбу ўйинчоқ унга 866 минг долларга тушди.Пол Алленнинг кемаси
126 метрли Оcтопус кемаси Microsoft асосчиларидан бири Пол Алленга тегишли.Билл Гейтс томонидан сотиб олинган Леонардо да Винчи қўлёзмаси
Гейтс 1994 йилда Леонардо да Винчига тегишли бўлган ушбу қўлёзмани 30,8 миллион доллар сотиб олган.Ричард Брэнсоннинг сув ости кемаси
Virgin Group асосчиси 0,3 квадрат километр майдонга эга Некер оролига эгалик қилади. Унга ташриф буюрган меҳмонлар Necker Nymph сувости кемасида денгиз ажойиботларини томоша қилишлари мумкин.Ларри Эллисоннинг Гаваядаги ороли
2012 йилда миллиардер деярли 300 миллион доллар сарфлаб Ланай оролининг 98 фоиз акциясини сотиб олган. Бу ерда у барқарор экотизимни яратиш ниятида.Марк Кубаннинг самолётлари
Кубанга Gulfstream V, Boeing 757 ҳамда Boeing 767 самолотлари тегишли. У 1999 йилда Gulfstream самолётини онлайн савдо орқали сотиб олиб Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. Бунга қадар ҳеч ким 40 миллион доллардан ортиқ маблағга онлайн савдони амалга оширмаган эди.Эрик Шмидтнинг кемаси
Google бошқарув кенгашининг раиси Эрик Шмидтга тегишли 60 метрли Oasis кемасини бир ҳафтага 400 минг доллар эвазига ижарага олиш мумкин.
Изоҳ (0)