Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларининг трансфер бозоридаги нархи қанча туради? «Championat.asia» нашри Transfermarkt’га таяниб, ўзбекистонлик футболчилар баҳосини билишга ҳаракат қилди.
Бунда терманинг энг қиммат футболчиси Одил Аҳмедов экани ойдинлашди. Унинг қаторида Сардор Рашидов ва Игорь Сергеев каби футболчилар ҳам миллионлик довонни босиб ўтган. Мурод Холмуҳамедов бу борада энг арзон футболчи бўлиб турибди.
Нархларга яхшилаб эътибор берилса, Игорь Сергеев, Александр Лобанов, Станислав Андреев, Даврон Ҳошимов каби футболчиларнинг нима сабабдан ўйинларга тинмай жалб қилиниши ҳам ойдинлашиши мумкин. Зеро Лобановнинг нархи Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов каби иқтидорли футболчиларникидан ҳам ошиб кетган. Гол уришга яқин ҳам кела олмаётган Игорь Сергеевнинг нархи эса миллион фунтдан ҳам ошиб кетган.
Одил Аҳмедов (29 ёш) — 4,25 млн. фунтСардор Рашидов (26 ёш) — 1,7 млн. фунтИгорь Сергеев (24 ёш) — 1,36 млн. фунтТемурхўжа Абдуҳолиқов (25 ёш) — 850 минг фунтИгнатий Нестеров (34 ёш) — 723 минг фунтСервер Жепаров (34 ёш) — 680 минг фунтВадим Афонин (29 ёш) — 680 минг фунтАзиз Ҳайдаров (31 ёш) — 553 минг фунтЭлдор Шомуродов (21 ёш) — 510 минг фунтМарат Бикмаев (31 ёш) — 510 минг фунтАлександр Лобанов (31 ёш) — 510 минг фунтЖамшид Искандеров (23 ёш) — 425 минг фунтАлександр Гейнрих (32 ёш) — 425 минг фунтЖалолиддин Машарипов (23 ёш) — 383 минг фунтАнзур Исмоилов (32 ёш) — 383 минг фунтОтабек Шукуров (21 ёш) — 340 минг фунтОлег Зотеев (27 ёш) — 340 минг фунтАкмал Шораҳмедов (31 ёш) — 340 минг фунтЭлдор Суюнов (26 ёш) — 340 минг фунтСтанислав Андреев (29 ёш) — 340 минг фунтДаврон Ҳошимов (24 ёш) — 340 минг фунтФаррух Сайфиев (26 ёш) — 298 минг фунтЕгор Кримец (25 ёш) — 255 минг фунтРустам Ашурматов (20 ёш) — 213 минг фунтАзиз Ғаниев (19 ёш) — 170 минг фунтЖавоҳир Сидиқов (20 ёш) — 128 минг фунтМурод Холмуҳаммедов (26 ёш) — 128 минг фунт
Изоҳ (0)