Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Камол Абдуллоев Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда ҳукумат порталида маълум қилинди.

Камол Абдуллоев.

Камол Абдуллоев.
Фото: «Potrebiteli.uz»

Уюшма Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 1 июндаги қарори билан ташкил этилди.

Ёнғоқнинг серҳосил замонавий плантацияларини яратиш, ҳудудларда ёнғоқ ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, ёнғоқнинг серҳосил ниҳолларини лаборатория шароитларида етиштиришни ташкил этиш, инновациявий технологияларни ёнғоқ етиштириш жараёнига жорий этиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш уюшманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланган.

Қароргоҳи Самарқанд шаҳрида бўлган Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига Сам антеп гилам (SAG), SAG агро, «Саг агро МТП» МЧЖ, Ёнғоқчилик илмий-тадқиқот маркази, Ёнғоқ логистика маркази, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳудудий «Ёнғоқагро» МЧЖлари таъсисчи бўлди.

Камол Абдуллоев SAG раҳбари ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар