КХДР расмийлари АҚШ президенти Дональд Трампни телба деб ҳисоблайди ва шу боис унинг сиёсатига эргашиш Жанубий Кореяни яхши оқибатларга олиб келмайди. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг «Нодон синмун» газетасида чоп этилган баёнотда айтилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Жанубий Корея телба Трампга эргашиш фожиага олиб келишини тушуниши лозим», — дейилади ҳужжатда.
Айтилишича, Трамп АҚШ ичида сиёсий инқирозга дуч келгани боис жамоатчилик эътиборини чалғитиш мақсадида КХДРга превентив зарба бериш мавзуни кўтармоқда.
Изоҳ (0)