АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари баллистик ракеталарни тутиб қолиш бўйича ўтказган ўқув машғулотлари муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда, DefenceNews порталига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, SM-3 Block IIA денгиз мудофаа машиналари ёрдамида баллистик ракетани тутиб қолишга уриниш Гавайи ороллари соҳилларида амалга оширилди.
Aegis кузатиш ва нишонга олиш тизими билан жиҳозланган John Paul Jones эскадрилья мина ташувчиси Кауаи оролидан учирилган ўрта масофали баллистик ракетани тутиб қола олмади. Мина ташувчининг тизимлари ракетани қайд қилди ва нишонга олди, аммо уриб тушириш ҳаракати муваффақиятсиз якунланди.
Манёврлар якунлари бўйича АҚШ мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотда айтилишича, дастур вакиллари тўпланган ахборотни таҳлилдан ўтказмоқда, ушбу таҳлил якунларига кўра хулосалар қилинади.
Изоҳ (0)