Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Конфедерациялар кубогида иккинчи беллашувга тайинланди. У бунга қадар Германия — Австарлия ўйини видеотакрорлари учун жавоб берган бўлса, эндиликда Германия — Чили учрашувида шу вазифани бошқаради.
«B» гуруҳининг 2-туридан жой олган Германия — Чили учрашуви 22 июнь куни Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади. Бунга қадар немислар Австралия устидан 3:2 ҳисобида ғолиб чиққан бўлса, чилилик футболчилар Камерунни таслим қилганди — 2:0.
Германия — Чили учрашувини бошқариб бориш вазифаси эронлик Алиризо Фағонийнинг зиммасига юклатилган. Равшан Эрматов бунда айнан форс ҳакамига кўмак бериб туради.
Изоҳ (0)