Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ярим соат ичида нонушта ёки енгил тамадди учун юмшоқ, енгил, парҳезли мевали кекслар тайёрлаш мумкин.

Фото: «Lady.tochka.net»

Фото: «Lady.tochka.net»

Тухумсиз тайёрланадиган кекслар рецепти

Масаллиқлар:

  • 200 г ун;
  • 120 г шакар;
  • 10 г ванилли шакар;
  • 50 г шакар упаси;
  • 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи;
  • 10 г юмшатувчи (разрихлитель);
  • 100 г клюква;
  • 1 ч. қошиқ лимон қобиғи;
  • бир чимдим туз;
  • 150 мл сув.

Тайёрланиши:

Қуруқ масаллиқларни идишга солиб аралаштиринг: эланган ун, туз, шакар, ванилли шакар, юмшатувчи ва лимон қобиғи.

Қўшаётган мевалар ширинлигига қараб шакар миқдорини тўғриланг.

Исиқ сувга ўсимлик ёғини қўшинг, чайқатинг, идишга қуйинг ва хамирни юмалоқчалари тарқалгунча яхшилаб қориштиринг.

Хамирга клюквани қўшинг ва меваларни эзиб юбормаслик учун эҳтиёткорлик билан аралаштиринг. Агар сиз майиз қўшмоқчи бўлсангиз, яхшиси уни олдиндан 20 дақиқа ивитиб қўйинг.

Кекслар учун формаларни ўсимлик ёғи билан мойланг, улар баландлигининг 3/4 қисмини хамир билан тўлдиринг, чунки пишиш жараёнида кекслар кўтарилади. Кексларни 200 даражагача қиздирилган духовкага 20 дақиқага қўйинг. Кекслар тайёр бўлганини ёғоч чўп ёрдамида текшириш мумкин: агар у қуруқ бўлса — кекслар тайёр.

Кексларни бироз совитинг, уларни формалардан чиқаринг, шакар упаси сепинг ва мевалар билан безатинг.

Ёқимли иштаҳа!

Манба: «Lady.tochka.net»

Изоҳ
Асосий янгиликлар