20 июнь куни Сурхондарё вилоятида имом-хатиблар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов, Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов ва барча имом-хатиблар иштирок этди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Сайфидинов Алиакбар Ҳабибуллаевич Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили ва Шеробод тумани «Имом Термизий» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди.
Шунингдек, Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиш, фуқаролар ҳайит ибодатини эмин-эркин адо этиши учун имом-хатиблар томонидан бажарилиш лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Вилоят имом-хатиблари янги бош имом-хатиб билан ҳамжиҳат бўлиб ишлашга ва берилган топшириқларни тўла қонли бажаришга бор куч-ғайратларини сарфлашни билдирди.
Изоҳ (0)