UFC жангчиларининг боксда ўз омадини синаб кўриши тобора кўп муҳокама этилаётган мавзулардан бири бўлиб турибди. Конон МакГрегор ва Флойд Мейвезер ўртасидаги 26 август бўладиган жанг бу борада бир қатор саволларга жавоб бериши турган гап.
Бунга қадар бошқа бир UFC жангчиси — канадалик Тим Хейг боксда карьерасини бошлаб юборганди. Ўзининг 34 ёшида мактабда дарс берувчи Хейг боксда учта жанг ўтказиб, биттасида ғолиб чиққан ва иккитасида имкониятни бой бериб қўйганди.
MMA устаси ўзининг тўртинчи жангини Адам Брайдвудга қарши ўтказди. Брайдвуд бунга қадар 8 та жангининг 7 тасида рақибларини нокаут қилган ва фақатгина 1 тасида имкониятни бой берганди.
Спортчиларнинг ўзаро жанги икки раунд давом этди. Биринчисида Хейг уч марта нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Иккинчи раунддаги ҳисоб бўйича тўртинчи нокдаундан кейин спортчи ҳушини йўқотди. Орадан икки кун ўтиб Тим Хейг миясига қон қуйилиши натижасида оламдан ўтди.
Изоҳ (0)