Франция президенти Эммануэль Макрон «Ле-Бурже — 2017» халқаро аэрокосмик кўргазмасини очиб берди. Унда 47 мамлакатдан 2,5 мингга яқин иштирокчилар қатнашмоқда. Россия санкциялар сабаб ушбу йилда Францияга ўзининг техника ва самолётларини олиб кира олмади, фақатгина макетлари ва кўргазма материаллари билан иштирок этмоқда, деб хабар берди «Газета.ru»
Кўргазма ва Airshow 324 минг квадрат метрга тенг майдонда бўлиб ўтмоқда, бу 46 та футбол майдони демакдир. Ёзги дастурда 33 та самолёт иштирок этади. Ташкилотчиларнинг баҳолашича, иш кунлари кўргазмага 150 минг, очилиш кунида эса 200 минг одам ташриф буюради.Ле-Буржеда энг йирик авиашоунинг очилиши бўлиб ўтди (фото)
×
Изоҳ (0)