Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мингдан зиёд фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, мазкур фармон мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Лайлатулқадр (Қадр кечаси) муносабати билан имзоланган.
Президент фармони билан 1029 нафар туркманистонлик афв этилган.
Бердимуҳамедов афв этилганларнинг барчасини озод этиш ва улар яқин вақт ичида уйларига қайтишлари учун зарур чораларни кўриш ҳақида кўрсатма берган.
Изоҳ (0)