АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри марҳум актёр Адам Уэст хотирасига вақтинчалик Бэтмен истиқомат қилган ўйлаб топилган Готэм шаҳрига айлантирилди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шаҳарда Бэтмендан ёрдам талаб қилинганда бериладиган белги — бэт-сигнал ёқилди. DC Comics оламида бэт-сигнал булутларда кўршапалак тасвирини акс эттирадиган прожектор нуридан иборат.
Маросимда Лос-Анжелес мэри Эрик Гарсетти ва шаҳар полицияси бошлиғи Чарли Бек иштирок этди. Уэстнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун юзлаб мухлислар тўпланди. Уларнинг барчаси Бэтмен оламига оид либосларда эди. Шунингдек, тадбирда актёрнинг рафиқаси ва болалари бўлди.
Адам Уэст шу ойда 89 ёшида вафот этди.
Изоҳ (0)