Рио—2016 Олимпиадаси қаҳрамонларидан бири Руслан Нуриддинов «Оламспорт» сайти меҳмони бўлди ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Суҳбат футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси кенг муҳокама қилинаётган даврга тўғри келгани учун, оғир атлетикачи футбол борасида берилган саволларга ҳам жавоб қайтарди.
Руслан Нуриддинов биринчи галда ўзбекистонлик футболчиларни инглизлар билан солиштирди ва бу билан бир қатор муаммолар ечимини кўрсатгандек бўлди.
Шуни аниқ биламанки, Англия клубларида умумжисмоний тайёргарлик бўйича алоҳида машғулот ўтказилади. Футболчилар тренажёр залида мажбурий равишда ишлайди. Мураббийлар бу жараёнга жиддий эътибор қаратади. Билишимча, Ўзбекистон клубларининг ҳаммасида ҳам бундай эмас. Айрим гранд клубларимизда умумжисмоний тайёргарлик футболчилар учун ихтиёрий равишда берилган экан.Оғир атлетикачи тренажёр машғулотлари ҳақида яхши тасаввурга эга экани маълум. Хўш, у футболчиларга ёрдам берган бўлармиди?Ваҳоланки, тренажёр залидаги ҳар бир машғулот футболчининг маълум бир мушагини ривожлантириш учун хизмат қилади. Тез югуриш учун оёқ мушаклари бақувват бўлиши шарт. Бизнинг футболчилар нима учун узоғи билан 60 дақиқадан сўнг чарчаб қоляпти? Чунки оёғида куч йўқ. Томир тортишишлар ҳам шундан. Зарбалар қандай берилаётганини кўряпсиз. Фақат кросс югуриш билан футболчи мукаммалликка эришмайди.
Руслан Нуриддинов, Олимпиада чемпиони
Яқинда Руслан Чагаев Германиянинг «Шальке» клубига мастер класс ўтказгани ҳақида ўқидим. Жуда қизиқ лойиҳа. Агар менга Олий лига клублари шундай таклиф билан чиқсами? Менимча, қўлимдан келмайди. Чунки мен футболга қизиқмайман. Шунинг учун бу йўналишда махсус мутахассис ишлагани маъқул.Руслан Нуриддинов, Олимпиада чемпиони
Олимпиадага қадар жаҳон чемпионлигини қўлга киритган спортчи футболчилар билан қандай ишлаш кераклиги борасида ўз фикрини айтди — аввал натижа, кейин эса пул.
Футболда яхши натижа йўқ. Биласизми, энг кўп маошни айнан футболчилар олади. Уларга яна нима керак? Балки футболчилар билан ҳам бизга бўладиган муносабат каби ишлаш керакдир? Яъни, олдин натижа, кейин пул. Тасаввур қилинг, Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчига машина бериляпти. Агар оғир атлетикада ҳам шундай бўлганида, ўх-хў менинг машиналарим сони қанчага етарди! Менга жаҳон чемпиони бўлганимдан кейингина машина беришган.Тасаввур қилинг, футболчиларимиз жаҳон чемпиони бўлишди. Уларга марс сайёрасини совға қилишаркан-да! Аслида бунинг амалга ошмаслиги аниқ. Чунки биз нари борса мундиал йўлланмасини ҳам қўлга кирита олмаяпмиз. Шунчаки таққослаш учун айтдим.
Руслан Нуриддинов, Олимпиада чемпиони
Изоҳ (0)