15 июнь куни Ўзбекистон молия вазирлиги Тошкент ИЭС томонидан Қибрай туманига реализация қилинадиган янги тарифни тасдиқлади. У 2017 йил 1 июлидан амалга киради, деб хабар қилади «Газета.uz».
Барча истеъмолчилар, шу жумладан, улгуржи истеъмолчилар, иссиқхона хўжаликлари, шунингдек, «Иссиқлик манбаи» корхонаси учун янги иссиқ сув ва буғ тарифлари 54470 сўм/1 Гкал ни ташкил этади. Амалдаги тариф — 42777 сўм. Тариф ўз ичига ҚҚСни олади.
Янги тарифлар кучга кириши билан 2015 йил 6 октябрдаги тарифлар кучини йўқотади.
Изоҳ (0)