Доҳада Жанубий Корея термаси устидан 3:2 ҳисобида зафар қучган Қатар очколари сонини 7 тага етказиб, Хитойдан ўзиб кетишга муваффақ бўлди. Шу тариқа қатарликлар мундиал йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини сақлаб қолди.
Бунга қадар Жанубий Корея 13 очко жамғариб, Эрондан кейин иккинчи жамоа бўлиб турганди. Қатардаги 3 очко «Осиё йўлбарслари»нинг Ўзбекистон термасидан 4 очко илгарилаб кетишини таъминлаши мумкин эди. Бироқ Ули Штилике шогирдлари ақалли дуранг натижани ҳам қўлга кирита олмади.
13 июнь куни Сурия ва Хитой термаларининг ўзаро дуранг ўйнагани ҳам Теҳронда таслим бўлган Ўзбекистон термасининг фойдасига ишлаб берганди.
Маълумот учун, гуруҳнинг 9-тур учрашувлари 31 август куни, сўнгги тур эса 5 сентябрь санасида бўлиб ўтади. Олдинда Ўзбекистон термасини Хитойга қарши сафар ва Жанубий Кореяга қарши Тошкентдаги ўйинлар кутиб турибди.
ЖЧ—2018. Саралаш «А» гуруҳи. 8-тур 13 июнь, сешанба
Изоҳ (0)