ЖЧ—2018 ўйинлари учун қурилаётган «Нижний Новгород» стадионида бахтсиз ҳодиса рўй берди, деб ёзди «Sports.ru» нашри.
Хабарда қайд этилишича, стадион қурилишида ишлаётган ўзбекистонлик фуқаро хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган ва баландликдан пастга қулаган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар қурувчининг жони узилганини қайд этган.
Бунда ўзбекистонлик қурувчининг шахси аниқланганми ёки йўқлиги борасида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)