2016 йил якунларига кўра, дунёнинг энг кўп ҳақ тўланувчи муаллифлари рўйхатига 17 киши киритилди, улардан олти нафари аёл ёзувчидир. Forbes Wоmаn китоблари ва улар асосида ишланган кинофраншизалар 2016 йилда ўз яратувчиларига улкан даромад келтирган аёл ёзувчилар рўйхатини келтиради.
Уларнинг умумий даромади 90 миллион долларни ташкил этади.
- Жоан Роулинг
Ёши: 51 да
Ватани: Буюк Британия
Асарлари: Гарри Поттер ҳақидаги китоблар серияси, «Тасодифий бўш ўрин», Корморан Страйк ҳақидаги детективлар серияси.
Гарри Поттер ҳақидаги еттита асар 65 та тилга таржима қилинган ва 400 миллион нусхада чоп этилган. Ёш сеҳргар ҳақидаги фильмлар даромади 7,7 миллиард долларга етган.
- Нора Робертс
Ёши: 66 да
Ватани: АҚШ
Асарлари: «Ирландча юраклар», «Мак-Грегори», «Тунги ҳикоялар», «Станиславски оиласи», Ева Даллас ҳақидаги китоблар тўплами.
Нора Робертc жуда сермаҳсул ижодкор. Битта асарни яратиш учун ўртача 45 кун сарфлайди ва шу заҳоти бошқасига ўтади. Ёзувчи ўзининг 200-китобини 2012 йилда чиқарган бўлса, 2017 йилда уларнинг сони 220 дан ошди.
- Даниэла Стил
Ёши: 69 да
Ватани: АҚШ
Асарлари: «Зоя», «Оилавий альбом», «Узук» ва бошқа романлар.
Стил 800 миллион нусхада тарқалган ва унга 330 миллион доллар даромад келтирган 130 дан ортиқ роман муаллифидир.
- Эрика Леонард Жеймс
Ёши: 54 да
Ватани: Буюк Британия
Асарлари: «Кулрангнинг эллик туси», «Эллик рангга қорароқ», «Озодликнинг эллик туси».
2013 йилда 95 миллион доллар даромади билан Жеймс Forbes’нинг энг юқори ҳақ тўланувчи ёзувчилари рейтингига етакчилик қилди.
- Пола Хокинс
Ёши: 45 да
Ватани: Буюк Британия
Асарлари: «Поезддаги қиз», «Сувда».
«Поезддаги қиз» нашр этилгандан кейинги уч ой ичида икки миллиондан ортиқ нусхада сотилди. Ўтган йили Dream Wоrks томонидан чиқарилган экранизацияси эса дунё прокатида 173 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди.
- Вероника Рот
Ёши: 28 да
Ватани: АҚШ
Асарлари: «Дивергент», «Инсургент», «Эллигент».
2010 йилда ҳали 22 ёшга тўлмаган Рот ўзининг ўсмирлик антиутопияси акс этган биринчи китоби «Дивергент»ни китоб билан танишиб чиққан биринчи нашриётга сотди. 2017 йил январь ҳолатига кўра, унинг трилогияси 35 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.
Изоҳ (0)