Футбол бўйича жаҳоннинг амалдаги чемпиони Германия терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашининг 6-турини ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. Иохим Лёв жамоаси бу билан юз фоизлик натижа қайд этиб турибди.
Ньюрнберг шаҳрида Сан-Марино термасини қабул қилган немислар 7:0 ҳисобида зафар қучди. Томонларнинг биринчи учрашувида 8:0 ҳисоби қайд этилганди.
Германия ортда қолган олти тур давомида 27 та гол уришга муваффақ бўлди ва фақатгина 1 марта — Озарбайжондан гол ўтказиб юборди.
Бокудаги ўйиннинг сўнгги дақиқасида гол уришга муваффақ бўлган Шимолий Ирдандия термаси эса плей-офф йўлланмаси учун дадил қадам ташлай олди. Томонларнинг Белфаст шаҳрида кечган ўйинида озарбайжонликлар ўз дарвозасидан жавобсиз 4 та гол ўтказиб юборганди.
ЖЧ—2018. Саралаш «C» гуруҳи. 6-тур 10 июнь, шанба
Изоҳ (0)