БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Қорақалпоғистон Республикасига амалга оширган ташрифи якунида Ўзбекистон телеканалининг «Ахборот» дастури учун махсус интервью берди. Интервью парчаларини «KRuz.uz» келтирмоқда.
«Мен Ўзбекистонда бўлганим ва Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, бир қатор масалалар юзасидан мулоқот қилганимдан мамнунман. Суҳбат чоғида мамлакатингизда Президент раҳнамолигида олиб борилаётган кенг кўлангли ислоҳотлар билан яқиндан танишдим. Жамиятни янгилаш, иқтисодий ютуқлар омили, инсон ҳуқулари муҳофазаси, табиат ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қолаверса аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар менда катта таассурот қолдирди».
«Орол муаммоси билан яқиндан танишдим. Аҳвол бирмунча мураккаб. Хулосага келдимки, бу тангликни ҳал этиш учун жаҳон ҳамжамиятини жалб қилиш керак. Ушбу денгиз ҳолатини яхшилаш бўйича флоралик фаунани тиклаш бўйича БМТ доимо Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди. Мен бунда бор имкониятимни ишга солишга тайёрман. Ўзбекистонни мен ўзим учун қадрли маскан деб ҳисоблардим ва шу тасаввурда ўз фаолиятимда мамлакатингиз билан ҳамкорликни ҳар соҳада давом эттиравераман», — деди БМТ бош котиби.
Изоҳ (0)